Бугун фуқароларни турмуш тарзида учраётган кундалик ва маиший муаммоларни ҳал этиш, ёшларни бандлиги ва иш билан таъминлаш мақсадида тез-тез вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан сайёр қабуллар уюштириб келинмоқда. Жумладан, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Носир Назаров Китоб туманининг тоғли ҳудудида жойлашган “Паландара” маҳалласида сайёр қабул ўтказди.
Сайёр қабулда тумандаги нафақат “Паландара” балки унга ёндош жойлашган бир нечта маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам иштирок этди. Қабулда фуқароларнинг 12 та мурожаати тингланди. Унда фуқаролик ҳужжати олиш, пробасия назоратидан чиқариш, ер масалалари билан боғлиқ муамоларга ечим изланди.
Вилоят ИИБ раҳбарияти ва туман масъулларининг саъй-ҳаракатлари натижасида мурожаатларнинг 6 таси жойида ижобий ҳал этилди.
Тадбирда 2 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилиб, маблағ ва вақт талаб этадиган 5 та мурожаатлар назоратга олиниб, ечимини топиш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Аббос Юсупов,
капитан
Қашқадарё вилояти
