Навоий вилояти ИИБ раҳбариятининг ташаббуси билан ички ишлар органлари ходимлари, фахрийлар, ишчи-хизматчилар ҳамда Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат гуруҳ Тошкент шаҳрида саёҳатда боълди.

Саёҳатчиларнинг дастлабки манзили “Янги Оъзбекистон” богъи боълди. Улар богъ марказидан оърин олган Оъзбекистоннинг қадим тарихидан ҳозиргача юз берган энг муҳим воқеаларни оъзида акс эттирган монументни томоша қилишди. Шундан соънг меҳрибонлик уйи болалари учун байрамона дастурхон ёзилиб, таассуротлар алмашинилди. Азим шаҳарнинг оъзига хос коъриниши, замонавий меъморий обидалари ҳамда коънгилочар жойларида боълишни мақсад қилган саёҳатчилар “Магис cитй”га боришди, маданий ҳордиқ олишди. Кун якунида эса “Гъалаба богъи”га ташриф буюришиб, оъз ҳаёти эвазига келажак авлод тинчлиги ва осойишталиги учун қаҳрамонлик коърсатган ватандошларимиз ҳаёти акс этган коъргазмалар билан яқиндан танишдилар.

Ташкил этилган тадбир давомида, навоийлик ИИБ ходимлари мамлакатимизнинг бой оътмиши, маънавий қадриятлари ва анъаналарига яна бир бор гувоҳ боълди. Эътиборлиси, бу каби саёҳатлар оъсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда тарихини чуқур англаш ва унинг қадрига етишда катта аҳамиятга эга.

Завқиддин ХЎЖАНОВ, Навоий вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари,

Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш

бошқарма бошлиғи, подполковник.