Халқимизда “Тозалик бўлган жойда файзу барака бўлади” деган нақл бор. Ана шу нақлга амал қилиниб,  Навоий вилояти ИИБ ҳамда унинг ҳудудий бўлимларида ҳашар ташкил этилди. Ҳашар чоғида ички ишлар идоралари ҳудуди, атрофи тозаланди. Ўсимликларга шакл берилди, дарахтлар оқланди, ариқлар чиқиндилардан тозаланди. Шунингдек, биноларнинг ичкарисида ҳам тозалаш ишлари олиб борилди. Ходимларнинг ҳамжиҳатликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли атроф муҳит янада мусаффолашди. Буни кўриб осойишталик посбонларининг ҳам баҳру дили очилди.

Маҳлиё ХОЛОВА,

ўз мухбиримиз.

Навоий вилояти.