Хоразм вилояти ички ишлар органларида ёш ходимларининг жамиятдаги фаоллигини ошириш, илмий ва ижодий салоҳиятини юксалтириш, илғор ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, фаол ёшлар билан давлат бошқарув органлари, жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш мақсадида бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб борилмоқда.

  Хива шаҳар Иибда ички ишлар органлари тизимида узоқ йиллар самарали хизмат қилган, бой ҳаётий тажрибага эга бўлган соҳа фахрийлари билан “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди. Тадбирда истеъфодаги полковниклар Р. Раҳимов, А. Тожиев, истеъфодаги подполковник Ш. Ҳусаиновалар сўзга чиқиб, ўзларининг бой ҳаётий тажрибаларини, эришган ютуқ ва ташаббусларини ёшлар билан ўртоқлашишди. Зарур тавсиялар, ўринли таклиф ва мулоҳазалар билдиришди. 

  Учрашувда ички ишлар органлари фахрийлари ва ёш ходимлари ўртасида “устоз-шогирд” анъанаси йўналишида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги вазифалар ҳам муҳокама этилди. 

  Тадбир сўнгида хизмат вазифасига масъулият билан ёндашиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган бир гуруҳ ёш ходимларга ташаккурнома ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди 

Саъдулла АБДУЛЛАЕВ, 

Вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ катта

инспектори, сафдор.