Янгиқўрғон тумани Тинчлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 600 нафардан зиёд ўқувчи таҳсил оладиган 31-умумий ўрта таълим мактабида Инвестисия дастури асосида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиб, фойдаланиш учун топширилди.
Таъмирлаш қиймати 5 млрд. 880 млн.сўмни ташкил этган бу лойиҳа "Шайдуллохон қурилиш пардоз" масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилди. Шу муносабат билан тантанали тадбир ташкил этилди.
Унда Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Б. Абдуллаэв иштирок этди. Мактаб педагоглари ва ўқувчиларини замонавий ўқув даргоҳи билан қутлаб, ёшлар орасидан фан олимпиадалари ғолиблари, спорт усталари, олимлар етишиб чиқишига катта ишонч билдирди. Шунингдек, вазир ўринбосари мактабга бириктирилган инспектор-психолог фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.
Гулчеҳра БУВАМИРЗАЕВА,
“Постда” мухбири.
Наманган вилояти.
