Куни кеча ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-маёр Азиз Икрамов Наманган шаҳридаги Иивга қарашли Наманган академик лицейига ташриф буюрди. Унга Наманган шаҳар ҳокими Ғофиржон Джамалов ҳамроҳлик қилди. Улар дастлаб лицейдаги дарс хоналарига кириб, ўқувчилар билан самимий мулоқот олиб боришди, турли масалаларда суҳбатлашишди. Дарслар, шарт-шароитлар ҳақида сўрашди.
Сўнг генерал-маёр Азиз Икрамов ички ишлар органи тизимида ишлаш қанчалар шарафли бўлса-да, ўзига яраша машаққатларга ҳам эгалигини айтиб, ўз фаолияти мисолида сўзлаб берди. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.
Суҳбат якунлангач вазир ўринбосари лицейнинг 350 ўринга мўлжалланган ошхонасига кириб, ўқувчиларнинг таомномаси билан танишди.Ётоқхона ҳолати шароити, қолаверса қиш мавсумига қай даражада тайёрлигини ўрганди.
Ташриф давомида вазир ўринбосари ва шаҳар ҳокими намунали ҳамда фаол ўқувчиларга эсдалик совғалари топширишди. Бу учрашув ўқувчиларда катта таассурот қолдирди.
Феруза ОТАХОНОВА,
“Постда” мухбири.
Наманган вилояти
