Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Қўриқлаш хизматига қабул қилинувчи номзодлар, уларнинг ота-оналари ҳамда бириктирилаётган мураббийлар иштирокида коррупсион омилларни олдини олиш, хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва тизимда содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда Қўриқлаш хизмати раҳбарияти томонидан ходимлар орасида содир этилиши мумкин бўлган хизмат интизоми ва қонунчилик бузилиши ҳолатларининг олдини олиш, ҳар қандай қонун бузилиши ҳолатларига жазо муқаррар эканлиги, ноқонуний ишларга аралашмаслик, коррупсион ҳолатларнинг салбий жиҳатлари, хизмат ваколатини суиистеъмол қилмаслик, қонун талабларига қатъий риоя этиш каби бир нечта йўналишларда муҳим маълумотлар бериб ўтилди.
Бундан ташқари, мураббийлик мактабини мустаҳкамлаш, ёш ходимларга фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш, ижрочилик интизомига амал қилиш, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, бепарволикка йўл қўймаслик ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини кучайтириш юзасидан масъул ходимларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
