Ички ишлар органлари ходими жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш учун хизмат олиб бораркан, аввало, бу борада ўзи бошқаларга ўрнак бўлиши лозим. Шунингдек, у хизмат интизомига риоя этиши, қонунийликни таъминлашда масъулиятни ҳис қилиши шарт.
ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари қўмондонлиги штаб бошлиғининг ўринбосари, подполковник Р. Алиқулов ҳамда қўмондонликнинг тарбиявий ва мафкуравий ишларни ташкиллаштириш бўлими бошлиғи, подполковник Ш. Баратов Бухоро ХАХТ алоҳида баталъонида бўлиб, шахсий таркиб томонидан ҳарбий интизом талабларининг қай даражада бажарилаётганлигини кўздан кечиришди. Жараёнда ҳарбий хизматчиларнинг шахсий автомобиллари ва уяли телефонлари ҳам кўздан кечирилди. Уларга бугун интернет тармоғи орқали қимор ва таваккалчиликка асосланган турли ўйинларга берилмаслик, бундай ўйинлар турли нохуш вазиятларга олиб келиши мумкинлиги тушунтирилди.
Шундан сўнг ҳарбий қисмда ўтказилган давра суҳбатида ҳарбий хизматчилар ўртасида соғлом ахлоқий ва руҳий муҳитни қарор топтириш лозимлиги, барча бўғиндаги раҳбарлар ўз хизмат вазифасига масъулиятни ошириши кераклиги бўйича топшириқлар берилди.
М. АҲАДОВ,
“Постда” мухбири.
Бухоро вилояти.
