Бухоро вилояти 3-секторига қарашли Шофиркон туманининг “Хорин” маҳаллаласида аҳоли муаммолари ўрганилди. Қабул давомида “Ёшлар дафтари”га кириш, олий таълим шартномаси пулини тўлаш, “Аёллар дафтари” рўйхатига киритиш ва тикув машинаси ажратиш, ишга жойлаштириш, ҳудуддаги мавжуд тик қудуқларни таъмирлаш бўйича 20 дан ортиқ мурожаатлар қабул қилинди. Аксарият мурожаатлар шу ернинг ўзида ечим топди.

   Шунингдек, муқаддам судланган ҳамда хавфли гуруҳга кирувчи шахслар, профилактик ҳисоб ва пробация назорати остида турган шахсларга ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш, келгусида такроран жиноят ва ҳуқуқбузарликларни содир этмаслик бўйича профилактик суҳбатлар ўтказилди.

 

М.АҲАДОВ,

“Постда” мухбири.

Бухоро вилояти.