Ички ишлар вазирлиги Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси нефтъ маҳсулотларини кузатиш баталъони 1-отряди (Охунбобоэв бекати)нинг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Очилиш маросимида Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Транспорт ва туризм объэктларида хавфсизликни таъминлаш департаменти бошлиғи, генерал-маёр Баҳодир Мирзараҳимов, Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Муҳитдин Жўраэв иштирок этди.
Вазир ўринбосари отряд шахсий таркиби билан мулоқот ўтказиб, ҳар бир ходимни хушёр ва сергак бўлишга, зиммасидаги вазифаларни ҳалол ва виждонан бажаришга, хизмат интизомига қатъий риоя этишга чақирди.
Шундан сўнг рамзий лента қирқилиб, бинода яратилган шарт-шароитлар кўздан кечирилди.
Айтиш зарурки, бинода ходимларнинг самарали хизмат олиб бориши учун барча қулайликлар яратилган. Хоналарга замонавий мебелъ жиҳозлари, компъютер технологиялари ўрнатилган. Ошхона, дам олиш хоналари ташкил этилган.
Вазир ўринбосари бинодаги қулайликларни кўздан кечириб, яратилган бундай шарт-шароитларга жавобан сидқидилдан хизмат қилиш кераклигини таъкидлади.
Шу куни вазир ўринбосари Қўқон шаҳрида жойлашган Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ҳамда ушбу бошқарма таркибидаги Марғилон вокзалида хавфсизликни таъминлаш бўлинмасида ҳам бўлиб, ходимларнинг хизмат жараёни, бинодаги имконият ва шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Постда” мухбири.
Фарғона вилояти.
