Мустақиллигимизнинг 30 йиллик шодиёнаси “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!“ шиори остида юртимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда. Энг азиз ва энг улуғ байрам шодиёнаси ҳамда янги ўқув йилининг бошланиши муносабати билан Ички ишлар вазирлигининг Хоразм академик лицейида тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни лицей директори полковник Р.Р.Машарипов кириш сўзи билан очиб, барчани янги ўқув йили бошланиши билан самимий қутлади ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси ижро қилинди.

Ушбу тантанали тадбирда сўзга чиққан Хоразм вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари А.Т.Рахмонов ва фахрий меҳмонлар тадбир қатнашчиларини мустақиллик байрами ҳамда янги ўқув йилининг бошланиши билан табриклаб, ўқувчиларнинг келажакда юксак маънавиятли, ватанпарвар, ўз касбининг муносиб издошлари бўлишида муваффақиятлар тиладилар. 

Академик лицейнинг махсус фанлар ўқитувчи истеъфодаги подполковник Юсупов Шокир Абдушарипович ёш авлодни тарбиялашдаги улкан хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири маслаҳатчиси генерал-полковник З.А.Алматов “Фахрий ёрлиғи” билан тақдирланди.   

    Хоразм академик лицейи ўқувчилари ўртасида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрамининг бош ғояси асосида "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик" шиори остида ўтказилган Мустақиллик даври акс этган "Энг яхши видеолавҳа” ҳамда “Энг яхши иншо”лар танлови ғолиблари диплом ва китоблар жамланмаси билан тақдирланишди.

Лицейнинг "Жалолиддин издошлари" ҳарбий-спорт клуби аъзоларининг кўргазмали чиқишлари барчага байрамона кайфият улашди.

Худойберган Жабборов, ”Постда” мухбири. 

Хоразм вилояти.