“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси мамлакатимизда яшил ҳудудлар майдонини кенгайтириш, атмосфера ҳавосининг сифатини яхшилаш ҳамда инсон саломатлиги учун қулай экологик муҳит яратишга хизмат қилмоқда. Мазкур эзгу ташаббусларни қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоят ИИБ ходимлари кўкаламзорлаштириш ишларига фаол қатнашмоқдалар. Жумладан, тиббиёт бўлими госпиталида манзарали ва мевали кўчатлар экилди. Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация бўлими ҳамда вилоят ИИБ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси жамоаси томонидан арча ва турли гул кўчатлари экилиб, уларни парваришлаш, тупроғини юмшатиш ҳамда мунтазам суғориш ишлари тизимли равишда ташкил этилди.

        Ўз мухбиримиз.

Бухоро вилояти.