Қашқадарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида яқинда вилоят Иибга бириктирилган Қарши тумани Хонобод қишлоғи ҳудудида жойлашган 16 гектар ер майдонига 3 мингга яқин мевали ва манзалари дарахт кўчатлари, бошқарма соҳавий хизматлари ҳамда шаҳар-туман Ииблари ҳовлиси ва ён-атрофига 3 мингдан ортиқ манзарали дарахт кўчатлари ўтқазишди. Биргина Қарши шаҳар ИИОФМБ ходимлари ушбу ҳудуднинг Жайхун кўчасига 500 туп кўчат экиб, лойиҳага ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшдилар.
Бундан ташқари, бошқа ташкилотлар ва идоралар қатори, ички ишлар органлари ходимлари «Қарши – Кўкдала» йўлининг икки ён томонига 2 мингдан ортиқ кўчатларни экишди. Янги ниҳолларни парваришлаш ва суғориш ишлари «Қашқадарё йўл кўклам» масъулияти чекланган жамиятга топширилиб, сув иншоотлари қурилиб, томчилатиб суғориш ускуналари билан таъминланди.
Ўз мухбиримиз.
Қашқадарё вилояти.
