Хўжайли туманида қўлбола тарзида ароқ ишлаб чиқарадиган яширин сех аниқланди, дея хабар беради Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, ички ишлар органлари ходимларининг бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказган тадбири давомида Хўжайли тумани “Саришунгил” овул фуқаролар йиғини ҳудудида С.Е. А.П. ва А.Қ.лар яширин сехда “Қаратаў” спиртли ичимлигини тайёрлаб келаётганлиги аниқланган.

Тадбир давомида ушбу сехдан 10 мингдан ортиқ қалбаки аксиз маркаси, 3 мингдан ортиқ капсула, 900 дан ошиқ қўлбола усулда тайёрланган спиртли ичимлик, 335 литр спирт ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган нарсалар ашёвий далил тариқасида олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Азамат ПИРНИЯЗОВ,

«Постда» мухбири.

Қорақалпоғистон Республикаси.