Жиззах вилояти Дўстлик тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда ИИВ ЙҲХББ бошлиғи, полковник Олим Саидов, Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-маёр Ғайрат Қодиров, шунингдек фахрийлар сўзга чиқиб, ходимларнинг юрт тинчлиги ва осойишталиги ҳамда йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашдек шарафли ва масъулиятли ишларида муваффақиятлар тиладилар.

Шундан сўнг соҳа вакилларига замонавий ахборот-коммуникасия воситалари ва янги жиҳозларга эга хизмат хоналари топширилди. Шунингдек, бу ерда маърифат хонаси, ётоқхона, ювиниш хонаси мавжуд. Замонавий қиёфа касб этган мазкур бинода фуқаролар учун ҳам кўплаб шароитлар яратилган. Айтиш жоиз, тизимдаги бу каби ўзгаришлар жамоат ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш имкониятларини кенгайтириш билан бирга, ички ишлар органлари томонидан аҳолига кўрсатилаётган хизмат сифати ва даражасининг тобора ортишига омил бўлмоқда.

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

“Постда” мухбири.

Жиззах вилояти.