Наманган давлат техника университетининг Механика ва технология факултетида талабаларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш мақсадида “Йўл қоидаси — умр фойдаси” мавзусида профилактик давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда университет профилактика инспектори йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик оқибатида содир бўлаётган бахциз ҳодисалар, уларга нисбатан қўлланилаётган қонуний чоралар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаларининг оғриқли оқибатлари акс этган видеоролик ҳам намойиш этилди.

Ўз мухбиримиз,

Наманган вилояти.