Терговчи Мансур ака билан суҳбати давомида илгари унда ишлаб кетган Фаррух ва Дилшод ҳақидаги гапи қизиқтириб қўйди. 

Тергов-тезкор гуруҳи ходимлари катта эҳтимол билан айнан шу йигитлардан шубҳа­ланишди. Дактилоскопик текширув натижасида воқеа жойидан олинган бармоқ излари ўша йигитларга тегишлилиги тасдиқланди. Шу тариқа туман ИИБ ходимлари ўғрилик содир этган шахсларни беш кун ичида қўлга олишди. Улар дастлаб Мансур ака билан бирга тадбиркорлик қилган ва олти ой олдин шахсий сабабларига кўра кетиб қолган Фаррух ва Дилшод эди.  

Суд жараёнида айбланувчилар қилмишлари­ни тан олишди ва уларнинг ҳар бирига беш йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. Суд уларга жабрланувчига етказилган моддий зарарни қоплаш мажбуриятини ҳам юклади.

Мансур ака бу йигитларни ўзига яқин олиб, доимо қўллаб-қувватлаб келганди. Уларнинг қилмиши тадбиркорнинг қалбига оғир жароҳат етказди. Майли, пайти келиб, улар ўғирлаган пулларини ҳам, тилла тақинчоқларини ҳам қайтаришар. Лекин йўқолган ишончни қайтариб бўлармикан?..