Навоий вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати маънавий-маърифий ишлар бўлими психологик таъминлаш гуруҳи психологлари томонидан соҳага эндигина кириб келган ёш ходимлар учун тренинг ташкил этилди. Унда ходимларнинг индивидуал–психологик хусусиятлари, касбий тайёргарлик ҳамда тезкор-хизмат вазифаларини бажаришда чидамлилик, бардошлилик даражаси ва бошқа иродавий сифатлари ўрганилди. Шунингдек, экстремал вазиятларда психологик турғунликни таъминлаш, ўзининг муаммоларини англаш, оқилона йўл топиш, ҳаракатларига тўғри баҳо беришни шакллантириш бўйича суҳбатлашилди.

 Ушбу тренинг жамоада ижтимоий-маънавий ҳамда руҳий муҳитни янада яхшилаш, ходимнинг фаолияти давомида хизмат интизоми бузилиши, доимий чарчоқ, ишончсизлик, тушкунлик каби салбий ҳолатларни баратараф этишда ўз самарасини бериши шубҳасиз.

Маҳлиё ХОЛОВА,

“Постда” мухбири.

Навоий вилояти.