Сўнгги йилларда ички ишлар органлари ходимларининг фарзандларига олий (ҳарбий) ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёз берувчи тавсиянома ҳамда тақдимномаларнинг берилиши тизим ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашнинг ёрқин намунаси бўлди.
Ички ишлар вазирлигининг буйруғига асосан хизмат фаолиятида юқори натижаларга эришган 92 нафар бухоролик ходимнинг 94 нафар фарзандига олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун имтиёз берувчи тавсиянома ҳамда тақдимномалар тантанали равишда топширилди.
Ж.ШУКУРЛАЕВ,
капитан.
Бухоро вилояти.
