Хизмат итини садоқатли қилиб тарбиялаш учун аввало жониворларга меҳр қўйиш ва ниҳоятда сабр-бардошли бўлиш лозим. Буни Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЖЦБ кинология бўлими инструктор-кинологи, сафдор Мақсуд Миржамбулов яхши билади.

– Менинг тўрт оёқли кўмакчиларрим – “Аром” ва “Линда” лақабли Белгия овчаркалари. “Аром” Қибрай туманидаги “Янги Арғин” маҳалласида жойлашган цехдан ускуналар ўғирланиши билан боғлиқ жиноятни фош этишда ёрдам берди. Ит буйруқларга амал қилган ҳолда из олди ва ходимларни жиноятчи воқеа жойидан яширинган йўналиш сари бошлаб борди. Шу тариқа ўғрилик содир этган шахс қўлга олинди. У мазкур туманда яшовчи, 1994 йилда туғилган С.О. бўлиб чиқди, – дейди сафдор М. Миржамбулов. – “Линда” эса гиёҳвандлик воситаларини қидириб топишга ихтисослашган. Яқинда Бўстонлиқ туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган А.Н.нинг уйида ўтказилган махсус тадбир давомида у хонадон соҳиби беркитиб қўйган марихуанани топишда ёрдам берди.

Кинолог ўзига бириктирилган хизмат итини мунтазам равишда машқ қилдириб борса, унга ғамхўрлик қилса, бу муваффақият калитидир. Чунки ит ўзига бўлган муносабатни ҳис қилади ва худди шундай жавоб қайтаради.