Ички ишлар органлари ходимларини ижтимоий жиҳатдан қўллаб- қувватлаш ҳақида гап кетар экан, уларнинг турар жойга эга бўлиши ҳам муҳим аҳамиятга эга. Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасида бўлиб ўтган тадбирда 17 нафар ходимга ипотека кредити асосида турар жой сотиб олиши учун дастлабки бадал пули тўлаб берилгани маълум қилинди. Уларга тўлов сертификатлари топширилди. Тадбир сўзга чиққан ходимлар, уларнинг оила аъзолари бошқарма раҳбариятига бундай ғамхўрлик учун миннатдорчилик билдиришди.  

Маҳлиё ХОЛОВА,

“Постда” мухбири.

Навоий вилояти.