Ўзбекистон Республикаси Президенти админстирацияси ҳамда вазирлик ва идора раҳбарлари иштирокида Фарғона вилоятида ўтказилган оммавий сайёр қабулларда фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда хорижий фуқаролар ҳам иштирок этди.
Қабул давомида миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасига оид тушган барча мурожаатлар атрофлича ўрганилиб, аксарияти шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди.
Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси фуқароси деб тан олинган 10 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсга ИД-карталар тантанали равишда топширилди.
– Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлишни кўп йиллардан бери орзу қилиб, кутаётгандим, – дейди Фарғона туманининг Лоғона қишлоғида яшовчи Умеда Ҳоджиэва. – 1993-йилда Тожикистон Республикасидан Фарғона вилоятига кўчиб келганман. 1995-йилда турмуш қуриб, 3 нафар фарзандим билан фуқаролиги бўлмаган шахс сифатида яшаб келётгандим. Сайёр қабул жараёнида Ўзбекистон Республикаси фуқароси сифатида тан олинганимни айтиб, қўлимга паспорт беришганида жуда хурсанд бўлиб, кўзларимга ёш келди. Бунинг учун Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳамда Ички ишлар вазирлиги раҳбариятига ўз минннатдорлигимни билдираман.
Давлатжон МИРСАОДАТОВ,
Фарғона вилоят ИИБ Мвафрб МТБ
инспектори, капитан.
