Шу йилнинг 12-январ кунидан 26-март кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида Бухоро шаҳрида яшовчи Ш.Х.га тегишли “Халқ банки” Бухоро минтақавий филиали томонидан очилган пластик карточкаси ва яна 69 нафар шахснинг пластик карталаридан жами 295 миллион 17 минг сўм пулларни алдов йўли билан қўлга киритади. Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИОФМБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Жкнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. 

Олиб борилган тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Бухоро шаҳар Алпомиш кўчасида яшовчи, 2000 йилда туғилган Х.О. исмли шахс содир қилганлиги аниқланди. Ҳозирги кунда ушбу шахснинг вилоятимиз ҳамда республиканинг бошқа ҳудудларида содир этилиб, фош қилинмасдан қолаётган худди шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тезкор техник, суриштирув ва тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. 

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати.