Хоразм вилояти ИИБ Пробасия бўлими ташаббуси билан Урганч шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида мазкур бўлим ҳисобида турган шахсларни доимий иш ўрни билан таъминлаш мақсадида навбатдаги “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди. Ушбу тадбирда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробасия хизмати бошлиғи, полковник О.Ўринбоэв ҳамда Хоразм вилояти ИИБ масъул ходимлари иштирок этиб, таклиф этилган бўш иш ўринлари ва иш берувчилар томонидан қўйилган шартлар ва яратилган имкониятлар билан яқиндан танишишди.

  Меҳнат ярмаркасида пробасия бўлими ҳисобида турган 100 нафардан ортиқ шахслар иштирок этиб, уларнинг 35 нафари доимий иш ўрнига эга бўлишди.

  Шунингдек, тадбир иштирокчилари “Ишга марҳамат” мономаркази фаолияти ва у ерда таҳсил олувчилар учун яратилган шароитлар билан ҳам танишиш имконига эга бўлишди. 

Зокир ИСМОИЛОВ,

подполковник.