Тошкент шаҳар ИИББ тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан пиротехника буюмларининг қонунга хилоф равишда тарқатилишининг олдини олиш мақсадида мунтазам равишда профилактик тадбирлар ўтказиб келинмоқда. «Хавфсиз ва соғлом юрт” тадбирлари доирасида ўтказилган навбатдаги ҳолатда Бектемир тумани Бирлик кўчасида “Кобалт” русумли автоулов текширув учун тўхтатилган. Текширув жараёнида мазкур транспорт воситасининг салони ва юкхонаси кўздан кечирилганда, 10 та ун қопига яширилган ҳолда жами 75 миллион сўмлик пиротехника буюмлари борлиги аниқланган.
Ўз мухбиримиз.
Тошкент шаҳри.
