Хусусан, 241 нафар ходимга тураржойни ижарага олганлик учун компенсация пули тўлаб берилди. 

25 нафар ходим имтиёзли шартларда ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олиш дастлабки бадал пули ажратиб берилди. Айниқса, тизимда ишлаётган ходимларнинг 78 нафар фарзандига ўқишга кириш учун берилган тавияномалар асосида бугун улар олий ўқув юртларида таҳсил олишаётгани ходимларимизни ота-она сифатида қувонтирди. 

Махсус гуруҳлар, мутахассис пси­хологлар ёрдамида доимий равишда ходимларнинг хонадонларига бориб, улар­нинг оилавий шароитлари ўрганилмоқда. Айниқса, бетоб ётган, туғуруқ таътилида бўлган аёл ходималарнинг ҳам оилавий шароитлари кўздан кечирилиб, улар билан алоҳида суҳбатлар олиб борилаётгани фойда бермоқда. Тушкунликка тушган ходимларни руҳий ҳолатида ўзгаришлар қилишга муваффақ бўлдик, — дейди подполковник Наргиза Жумаева.

Аввало, инсонга бўлган эътибор, ғамхўрлик албатта мевасини беради. Бугун вилоят ички ишлар органларида меҳнат қилаётганларга оғир кунида елкадош, маслаҳатгўй инсонлар борлигини сезар экан, қалбида жамиятга керак эканлигини ҳис қилишади. Ўз навбатида, бу жамоадаги аҳилликни таъминлайди. 

Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,

ўз мухбиримиз.

Сурхондарё вилояти.