Ғиждувон тумани “Сармижон” маҳалласида яшовчи И.У. ҳамда унинг укаси И.О. Бухоро шаҳар “Мирзо Улуғбек” маҳалласида жойлашган Ибн Сино ва А.Ғиждувоний кўчалари кесишмасида Вобкент тумани “Қурувчи” маҳалласида яшовчи, Р.А. ҳамда вобкентлик яна бир фуқаро 2001-йилда туғилган Ш.А.лар билан ўзаро ҳеч бир сабабсиз жанжаллашиб қолишади. Ака-ука жанжал вақтида уларнинг бош қисми ва танасининг бошқа жойларига қўллари билан уриб, енгил тан жароҳати етказиб безорилик жиноятини содир қилишади.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИОФМБ томонидан жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Н.РАЖАБОВ,
маёр.
Бухоро вилояти.
