ИИВ Фарғона академик лицейига янги қабул қилинган ўқувчилар учун маҳорат дарслари ўтказилди.
Тадбирда Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари, полковник Файзилла Ортиқбоэв, вилоят ИИБ бошлиғининг маслаҳатчиси, истеъфодаги полковник Ибрагим Исмаилов, Фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги подполковник Араббой Усмонов иштирок этиб, ўқувчи-ёшларга қимматли маслаҳатларини берди.
“Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз” мавзусида ташкил этилган маҳорат дарси давомида тажрибали устозлар бўлажак юрт посбонларига ички ишлар органлари ходимларининг хизмати нақадар шарафли ва масъулияти эканлиги, бугун соҳанинг моддий-техник баъзасини мустаҳкамлаш ва ходимларга яратилаётган шарт-шароитлар бўйича тушунчалар бердилар.
Самимий мулоқот руҳида ўтган тадбир охирида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига устозлардан жавоб олишди.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Постда” мухбири.
Фарғона вилояти.
