Мингбулоқ туман Қўғоликўл маҳалласида 3-сектор раҳбари раислигида маҳаллада содир этилган фирибгарлик жинояти кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди.
Жорий йилнинг 9-май куни Мингбулоқ тумани Найман маҳалласида яшовчи икки фуқаро туман Иибга ариза билан мурожаат қилиб, 2021-йил сентябр ойида Мингбулоқ тумани Қоғаликўл маҳалласида яшовчи А. Ж. уларнинг ишончига кириб, Қирғизистон Республикасидаги олийгоҳларидан бирига ўқишга киритиб қўйишини айтиб, улардан 7700 Ақш долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани ва ушбу маблағларни ўз манфаатлари йўлида сарфлаб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ТБ томонидан айбланувчига 2022-йил 21-май куни Жиноят кадексининг тегишли моддаларига кўра жиноят иши қўзғатилган.
Туман ИИБ бошлиғи, полковник М. Дадажонов фуқароларнинг ўзи фирибгарларга шарт-шароит яратиб бераётганини танқид остига олди. Қарс икки қўлдан чиқади. Бирор-бир ишимни битириб беринг деб, фуқароларнинг ўзи коррупсион ҳолатларни келтириб чиқариб, алданиб, чув тушиб қолгандан кейингина ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилмоқдалар. Бу каби ҳолатларнинг олдини олишга барча бирдек масъул экани таъкидланди.
Гулчеҳра Бувамирзаэва,
“Постда” мухбири,
Наманган вилояти.
