ИИВ ўқув-дала марказида вазирлик Малака ошириш институти бошланғич касбий тайёргарлик ўқув йиғини тингловчилари билан “Жамоат жойларида ички ишлар органлари ходимлари томонидан хизмат нарядларини олиб бориш жараёнида тўсатдан юзага келган экстремал вазиятларда махсус воситаларни қўллаш тартиби” бўйича факулътатив амалий машғулотлар ўтказилди. 

Унда махсус воситаларни қўллашнинг ҳуқуқий асослари ва тартиби ҳамда мазкур воситалар билан жанговар ҳолатни қабул қилиш ва уларни қўллашда тақиқланган ҳолатлар ўргатилди. 

Шунингдек, ўтказилган машғулотлар давомида қонунбузарлар томонидан турли кўринишдаги совуқ қуроллар билан осойишталик посбонлари ва фуқароларнинг ҳаётига хавф солувчи ҳолатларда махсус воситаларни қонунда белгиланган тартибда қўллаш бўйича ҳам тингловчиларнинг кўникмалари оширилди.

Ўз мухбиримиз.