Жумладан, ўғрилик, фирибгарлик, автомашина олиб қочиш жиноятлари ҳамда автоаварияларнинг олдини олиш бўйича “йўл хариталари” тузилиб, зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди. 

Хусусан, ҳудудларни камералаштириш, “қизил ҳудуд”га киритилган маҳаллаларни алоҳида назоратга олиш бўйича аниқ вазифалар қўйилди. Тунги вақтларда жамоат жойларида назоратни кучайтириш, ёшлар билан боғлиқ жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида тарғибот тадбирларини ташкил этиш каби масалалар ҳам муҳокама марказида бўлди. 

 

Маҳлиё ХОЛОВА,

“Постда” мухбири.

Навоий вилояти.