Самарқанддаги «Буюк ипак йўли» халқаро туризм марказининг«Боқий шаҳар» тарихий мажмуасида рассомлик, амалий санъат, зардўзлик йўналишларида миллий ҳунармандчилик устахоналари, миллий услубдаги чойхоналар, ширинлик савдо шохобчалари, Чорсу шарқ бозори, миллий кийимлар галереяси, савдо, кутубхона, қўғирчоқ театри ва шахмат мактаби жойлашган.
ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли Самарқанд вилоятида жойлашган 7252-ҳарбий қисмнинг бир гуруҳ муддатли ҳарбий хизматчилар иқисм командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, подполковник Адиз Нарзиев бошчилигида ушбу масканда саёҳатда бўлишди.
Ҳар қандай сайёҳни қадимий афсоналар оламига, тарихий обидалар дунёсига олиб кирадиган мажмуа аскарларда ҳам катта таассурот қолдирди.
