ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари “Бухоро” халқаро аэропортида Хавфсизликни таъминлаш бўйича алоҳида баталони (7258-сонли ҳарбий қисм)нинг муддатли ҳарбий хизматчилари маънавиятини юксалтириш, уларда бурчга садоқат, Ватанга муҳаббат туйғусини янада кучайтириш, қолаверса, маданий ҳордиқ чиқаришлари мақсадида бир гуруҳ муддатли ҳарбий хизматчилар билан бирга Бухоро шаҳридаги тарихий обидалар, ёдгорликлар ва зиёратгоҳларга саёҳат ташкиллаштирилди.

Муддатли ҳарбий хизматчилар тарихий обидалар, ёдгорликлар ва зиёратгоҳларга ташрифи вақтида қадимий санъат асарлари, кўз қорачиғимиздек асрашимиз керак бўлган, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган тарих дурдоналари билан танишдилар.

Бир сўз билан айтганда, аскарлар халқимизнинг бой ўтмишини ўзида мужассам этган зиёратгоҳлардан чуқур таассуротлар билан қайтишиб, аждодларимиз қолдирган бой меросимиз борлигидан фахрланишди.


Мирзоқул АҲАДОВ,

“Постда” мухбири.

Бухоро вилояти.