ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Тошкент шаҳрида жойлашган 7534-ҳарбий қисм 3-баталён назоратчилар взводи шахсий таркиби учун ҳар куни хизмат олди йўриқномаси ўтказилиб келинади.

Бу галги йўриқномада ҳам осойишталигимиз посбонларига маҳкумлар ва уларнинг яқин қариндошлари билан ноқонуний алоқага киришмаслик ва қўпол муомалада бўлмаслик, шунингдек, хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этиш ҳамда хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилишлари ҳақида кенг тушунчалар берилди.

Бундан ташқари, хизматни вазирлик ва қўшинларнинг тегишли буйруқ ва кўрсатмаларига риоя этган ҳолда олиб боришлари ҳамда маҳкумларга нисбатан жисмоний куч ва тазйиқ ўтказмасликлари тўғрисида ҳам батафсил тушунтирилди.

Абдуҳамид ОЛЛАЁРОВ,

кичик сержант.