2023-йил 21-июл куни соат 17:00 ларда, Уйчи туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан Ёркатай маҳалласи ҳудудида шубҳали хатти-ҳаракатлар содир этган 1991-йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги "Cобалт" русумли автомашина тўхтатилиб холислар иштирокида кўздан кечирилди. Автомашина салонида жойлашган қутисида икки дона оқ рангли селлофан пакетга ўралган ўткир ҳидли гиёҳванд моддага ўхшаш модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган.

Вилоят ИИБ Экмнинг хулосасида, ушбу моддаларнинг соф оғирлиги 1,17 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат буйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жкнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.