Яқинда Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармасида ўтказилган шундай тадбирда ИИВ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси вакиллари иштирок этди. Унда ходимлар йўл ҳаракати қоидабузарликларини аниқловчи ускуналар билан яқиндан танишишди. Улар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олди. 

Шундан сўнг Тахиатош ва Хўжайли туманлари қўриқлаш бўлимлари хо­димларининг қиш мавсумига тайёргарлигини, шахсий автомашиналарининг ҳужжатларини текшириш ва техник созлигини аниқлаш мақсадида авторейд ўтказилди. Текширишлар мобайнида айрим ходимлар­нинг автотранспорт воситаларига тааллуқли ҳужжатларнинг бўлмаганлиги туфайли уларга нисбатан тегишли чоралар қўлланилди.  

Йўл қоидаси – умр фойдаси. Шундай экан, ҳар биримиз узоғимизни яқин қиладиган автомашиналаримизни тегишли ҳужжатлари билан бошқарсак, албатта, мақсадқа мувофиқ бўлар эди.  

Алламурат ХОЖАНАЗАРОВ, 

Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси 

Ахборот гуруҳи бош мутахассиси, капитан.