Аҳоли муаммоларини ижобий ҳал этиш бўйича Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи, генерал-маёр Тоҳир Ариповнинг навбатдаги сайёр қабули Оҳангарон шаҳридаги Охунбобоев маҳалласида ташкил этилди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда мазкур ҳудуд ҳокимлиги мутасаддилари ҳамда тегишли ташкилот ва корхоналарнинг вакиллари иштирок этишди.
Қабул давомида аҳолининг ижтимоий ҳимояси, электр-энергия, соғлиқни сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, тергов ва ички ишлар органларига хизматга кириш каби 40 дан ортиқ мурожаатлари тингланди. Энг муҳими, муаммоларнинг бир қисми шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатларнинг ижроси эса, назоратга олинди.
Бир сўз билан айтганда, мазкур учрашув аҳоли муаммоларига ечим топишда айни муддао бўлди.
Ўз мухбиримиз.
