Аёл касб-ҳунарли бўлса, жамиятда ўз ўрнини топиши осон кечади. Зарафшон шаҳар ИИБ бошлиғи хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича ўрганишлар олиб борди. У 3-сектор ҳудуддаги тадбиркор аёлларнинг фаолияти билан танишиб, "Устоз-шогирд" анъанасига кўра ишсиз аёлларга касб-ҳунар ўргатиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш таклифини берди. Ҳозирда ишсиз хотин-қизларнинг қизиқиши ва имкониятларидан келиб чиқиб, уларга касб-ҳунар ўргатиш чоралари кўрилмоқда. 

Маҳлиё ХОЛОВА,

ўз мухбиримиз.