ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Тўртинчи минтақавий мувофиқлаштириш маркази ва унинг тасарруфидаги муассасаларида хизмат олиб бораётган ходималар ўртасида “Фидойи аёл”, “Энг яхши китобхон ходима” кўрик-танловлари ва “Заковат” интеллектуал мусобақаси ўтказилди.
Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилояти бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган “Заковат” интеллектуал ўйинида 4 та жамоа ўзаро ғолиблик учун курашди. Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунида 1-ўринни “Янги Ўзбекистон” жамоаси қўлга киритди. Навбатдаги совринли ўринлар эса “Тумарис” ва “Барчинойлар” жамоаларига насиб этди.
“Энг яхши китобхон ходима” кўрик-танловида 5-сонли тергов ҳибсхонаси даволаш-профилактик ёрдам кўрсатиш бўлими шифокор-дерматовенерологи, капитан Яхшигул Нуриддинова ғолиб деб топилди. Айни шу тергов ҳибсхонаси Даволаш-профилактик ёрдам кўрсатиш бўлими фелъдшери, катта сержант Ойбарчин Садинова “Фидойи аёл” кўрик-танловида зафар қучди.
Ғолиб ва совриндорлар диплом, қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Шерзод ЭСНМУРОДОВ,
капитан.
Қашқадарё вилояти.
