Ватанпарварлик ойлиги
Олмазор тумани Ииофмбда эркак осойишталик посбонлари билан елкама-елка хизмат қилаётган аёл ходимлар иштирокида йиғилиш ўтказилиб, "Ватанпарварлик ойлиги" давомида амалга оширилиши лозим бўлган маънавий-маърифий тадбирлар ҳақида тўхталиб ўтилди.
Ходималар билан 9 мм Макаров пистолетини қисмларга ажратиш ва фойдаланиш бўйича машғулот ўтказилди. Шундан сўнг, ходималар ҳам қуролни тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва қайта йиғиш борасида ўз маҳоратларни намоён этишди.
Шунингдек, аёл ходималар ўртасида шахмат ва шашка мусобақалари ўтказилди. Ғолибликни қўлга киритган ходималарга Бошқарма бошлиғи номидан фахрий ёрлиқлар топширилди.
Собир РЕЖАБОВ,
капитан.
