Бухоро шаҳар 3-сектор ҳудудида яшовчи "Аёллар дафтари"га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногирон, ногирон фарзандлари бор ва ишсиз бўлган 396 нафар аёлларга бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди. Шу билан бир қаторда, янги ўқув йили бошлангани муносабати билан олий ўқув юртлари ва академик лицейларнинг қизлар ётоқхоналари ҳам назоратдан ўтказилди. Яна талаба қизлар билан жиноятдан жабрланиш ёки жиноят содир этилиши ҳолатларининг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш борасида ҳамкор идоралар билан биргаликда манзилли тадбирлар олиб борилмоқда. Жорий йилнинг шу кунига қадар 371 нафар хотин-қизларга ҳимоя ордерлари расмийлаштирилиб, қонуний ҳимояга олинди.
Д. ШАРОПОВА,
подполковник.
Бухоро вилояти.
