1948 йил 10 декабр куни қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қўйидаги сўзлар билан бошланади: “Барча одамлар эркин, қадр-қиммат ва ҳуқуқларда тенг бўлиб туғиладилар».
Таъкидлаш жоизки, кўплаб давлатлар каби мамлакатимиз ҳам ушбу декларацияга қўшилган ҳамда инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга жиддий эътибор қаратилади.
Жумладан, Юртбошимиз Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан халқимизга йўллаган байрам табригида ҳам айнан шу масалага алоҳида тўхталиб, конституциявий ислоҳотларнинг объэктив зарурати сифатида илгари амал қилиб келинган “давлат-жамият-инсон” тамойилини “инсон-жамият-давлат” деб ўзгартириш, иқтисодий ислоҳотлар жараёнида инсон манфаатларини таъминлаш бош мезон бўлиши кераклиги ҳақида фикр билдирдилар.
“Бу халқпарвар давлат барпо этишнинг энг муҳим шартидир”, дея таъкидлади Президентимиз.
ИИВ Фарғона академик лицейида Юртбшимизнинг байрам табригида билдирган фикрларини ўқувчилар онгига чуқурроқ етказиш мақсадида ”Инсон ҳуқуқларини куни” муносабати билан ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда Фарғона вилояти ИИБ Ташкилий бошқармаси юридик таъминлаш бўлими етакчи юрисконсулъти, капитан Аслиддин Буважонов, вилоят Адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Элмурод Олимов, ИИВ Жазони ижро этиш департаментига қарашли Фарғона шаҳридаги 10-тергов ҳибсхонаси ташкилий бўлим бошлиғи, маёр Умаржон Ҳусанов иштирок этди.
Анжуманда Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан халқимизга йўллаган байрам табригида билдирилган фикрлар, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон деклорациясининг мазмун-моҳияти, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида қўлланадиган умумеътироф этиладиган қонунлар ҳақида сўз юритилди.
Сўзга чиққан мутахассислар ўзларининг иш фаолиятлари ҳақида маълумот бериб, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида учраётган айрим муаммолар ва эришилаётган ютуқлар ҳақида гапиришди.
Тадбирда ўқувчиларнинг мавзуга оид саволларига мутахассислар атрофлича жавоб қайтаришди.
Феруза ҒОЗИЕВА,
лицей ўқитувчиси.
