Тошкент шаҳар ИИББ ва пойтахт ҳокимиятининг қўшма режага асосан, оила-турмуш доирасида аёллар томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида «Оилаларда барқарор муҳитни мустаҳкамлаш» ойлиги давом этмоқда.

Бу борада Янгиҳаёт тумани ИИОФМБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари томонидан ҳудудда жойлашган тиббиёт муассасасининг ишчилари учун «Зўравонликдан жабрланганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва зўравонликни олдини олиш» мавзусида тадбир ўтказилди. Унда хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрни, оилавий қадриятлар, гендер тенглик, хотин-қизларга нисбатан турли хил тазйиқ ва зўравонликларга йўл қўймаслик каби мавзулар муҳокама қилинди. 

Худди шундай тадбир Янгиҳаёт тумани Ёрқин ҳаёт маҳалла фаоллари ўртасида ҳам ташкил этилиб, унда «Биз зўравонликка қаршимиз» мавзуси юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилди.

Сарвар СОБИРОВ,

«Постда» мухбири.