Мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 30 йиллиги ҳамда 14 январ – “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Навоий вилоятида жойлашган 7532-ҳарбий қисм 3-баталонида ўзининг йигитлик бурчини ўтаётган аскарлар Қизилтепа туманидаги “Мотамсаро она” ҳайкали қад ростлаган майдонга ташриф буюришди.
Баталон командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, маёр Қ. Мисиров муддатли ҳарбий хизматчиларга мазкур мажмуа ҳақида батафсил маълумот бериб, келажагимиз эгаларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб қайтарди.
Михли САФАРОВ,
“Постда” мухбири.
