“Нукус” халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш бўйича алоҳида баталъонида бахшилар билан учрашув бўлиб ўтди.
Маълумки, жорий йилнинг 17-20 сентябръ кунлари Нукус шаҳрида ИИ Халқаро бахшичилик санъати фестивали ўтказилиши белгиланган эди. Айни кунларда ушбу фестивалъ бўлиб ўтмоқда.
Мазкур фестивалъ доирасида Нукус шаҳрига келган Ўзбекистон халқ бахшиси Бағшиқул Тоғаэв ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган бахши Бахтиёр Ортиқовлар ушбу баталъонда бўлишди. Тадбирни ҳарбий қисм командири, подполковник Камолиддин Кучаров очиб берди.
Шундан сўнг бахшилар ҳарбий хизматчиларга мазкур санъат турининг келиб чиқиш тарихи ҳамда миллий маданиятимизда тутган ўрни ҳақида кенг тушунчалар беришди.
Шунингдек, учрашув давомида бахшиларнинг консерт дастури ҳам намойиш этилди.
Тадбир якунида эса, меҳмонларга қорақалпоқ миллий тўнлари совға қилинди.
Азамат Пирниязов,
“Постда” мухбири.
