Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари “Бухоро” халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш бўйича алоҳида баталъони (7258-сонли ҳарбий қисм)да Ўзбекистон халқ бахшиси Бахшиқул Тоғаэв ҳамда “Шуҳрат” медали соҳиби Бахтиёр бахши Отақуловлар ташриф буюришди. Улар ҳарбий хизматчиларни яқинлашиб келаётган байрам билан табриклашиб, бахшиёна куй ва қўшиқлар ижро этишди.
Кўтаринки руҳда ўтган тадбир барчага манзур бўлди. Тадбир меҳмонлари баталъон раҳбарияти томонидан рағбатланди.
М. АҲАДОВ,
“Постда” мухбири.
Бухоро вилояти.
