Фарғона вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими поликлиникаси раҳбарияти Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан хайрли ишга қўл уришди.

Чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилиб, “Фарғона” халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш баталъони ва унинг таркибидаги ҳарбий қисм харбий хизматчилари, шуниндек, уларнинг оила аъзоларига малакали тиббий хизмат кўрсатилди.

Чуқурлаштирилган тиббий кўрикда Фарғона вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими поликлиникаси шифокорларидан ташқари “Соғлом авлод учун” хайрия фондининг Фарғона вилояти бўйича бўлими ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг тор доирадаги мутахассислари иштирок этиб, Ватан посбонларининг саломатликларини замонавий ускуналар ёрдамида текширувдан ўтказдилар. Зарур тавсиялар беришди.

Бундан ташқари, кўрик давомида бепул дори-дармон ҳамда тиббий воситалар ҳам тарқатилди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.