Жиззах шаҳрида “Президент арчаси” тадбири бўлиб ўтди. Боқувчисини йўқотганлар, шунингдек хизмат пайтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари иштирокида ташкил этилган байрам тантанасида “Қиш эртаги” намойиш қилинди.
Тадбирда сўз олган вилоят фаоллари, жумладан вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-маёр Ғайрат Қодиров болаларни байрам билан қутлаб, юртимизда ёшларга яратилган имкониятлар ҳақида сўз юритди. Тантанада болакайларга Президент совғалари топширилди.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
“Ростда” мухбири.
Жиззах вилояти.
