Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда 25 октабр – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан Жиззах вилояти ички ишлар органлари ходимлари ўртасида бир қатор спорт турлари бўйича мусобақалар бўлиб ўтмоқда. Жумладан, вилоят ИИБ спорт майдонида мини футбол мусобақаларига старт берилди. Турнирнинг очилиш маросимида вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-маёр Ғайрат Қодиров сўзга чиқиб, иштирокчиларга омад тилади.

Уч кун давом этадиган мусобақада вилоят ИИБ соҳавий хизматлари, Жиззах шаҳри ва Зомин тумани Ички ишлар бошқармалари ҳамда туманлар Ички ишлар бўлимлари ходимларидан таркиб топган 21 та жамоа куч синашмоқда. Турнир ғолиблари 25 октябръ – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан ташкил этиладиган тантанали тадбирда тақдирланади.

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

“Постда” мухбири.

Жиззах вилояти.