Жиззах вилояти ИИБ ташаббуси билан Янгиобод туманининг олис «Қўшқанд» фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан тантана уюштирилди. “Янги ҳаёт учун - Янги Ўзбекистон учун” шиори остида ўтган тадбир давомида кураш, шахмат-шашка мусобақалари ташкил этилди. 

Шунингдек, ёш спортчилар ва Жиззах вилояти ИИБ тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ходимларининг кўргазмали чиқишлари барчага завқ улашди. Нуронийлар эса тўкин дастурхон атрофида дилдан суҳбат қурдилар. Туман маданият маркази ҳамда вилоятнинг хушовоз хонандаларининг консерти йиғилганларга хуш кайфият бағишлади. Вилоят ИИБ Ғаллаорол туманининг Солин, Фориш туманининг Нурак қишлоқларида ҳам шу каби тантаналарни уюштирди.

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

ўз мухбиримиз.